Депутат энг чекка маҳаллалардаги муаммоларни ўз назоратига олди

28.04.2023, 17:25

Депутат энг чекка маҳаллалардаги муаммоларни ўз назоратига олди

Бойсун туманидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов ҳар ойда сайловчилар билан учрашиб, уларнинг дарду-ташвишларини тинглаб келади. Аҳоли муаммоларини имкон қадар ечимини топишга ҳаракат қилади.

Депутатнинг бу галги учрашуви ҳам самарали кечди. Халқ вакили Бойсун туманидаги қатор маҳаллаларда бўлиб, у ерда истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг мурожаатларини жойида ўрганди.

Хусусан, Бойсун тумани марказидан 70 километргача узоқликда жойлашган “Дуоба”, “Ўрмончи”, “Хўжаидод”  маҳаллалари аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувлари давомида янги трансформатор ўрнатиб бериш, кўприк қуриш, кўча йўлларини шағаллаштириш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиб келиш, 50-мактабни қайта таъмирлаш, ишсизлик каби масалаларда мурожаатлар билдирилди.

Депутат ушбу мурожаатларни тўлиқ ўрганиб, ижобий ҳал қилинишига ваъда берди, вақт талаб қилинадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови орқали ўз ечимини топадиган бўлди.

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+