Депутат фуқароларнинг мурожаатини ижобий ҳал қилди

03.05.2023, 14:02

Депутат фуқароларнинг мурожаатини ижобий ҳал қилди

O’zLiDeP фаоллари ва депутатлари жойларга чиқиб, одамлар билан бевосита мулоқотда бўлиши, аниқланган муаммоларни партиявий воситалар орқали ҳал қилиши, учрашувларда бир қатор долзарб муаммолар ечим топаётганидан яхши хабардорсиз.

Хўш, бу борада депутатларимиз қанчалик фаоллик кўрсатмоқда. Гурлан туманидаги "Мойли" маҳалласида яшовчи аҳоли ҳам ўзлари ишонч билдириб сайлаган депутат У.Базарбоевга мурожаат қилган эди. Маълум бўлишича, маҳалла аҳолисини электр энергияси билан таъминловчи тармоқ сим ёғочлари таъмирталаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шу сабабли уни ўрганиб ҳал қилишда амалий ёрдам сўраганди.

Депутат У.Базарбаев ушбу ҳолатни тўлиқ ўргангач, депутатлик сўрови билан туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига мурожаат қилди ва унинг ижросини назоратга олди. Натижада маҳалланинг Олтин бошоқ кўчаси сим ёғочлари янгисига алмаштирилди. Бундан маҳалла аҳоли мамнун бўлишмоқда.

  • Кўрилди
    797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+