Қуйи бўғинларнинг умумий йиғилишлари қизғин тус олмоқда

16.05.2023, 18:27

Қуйи бўғинларнинг умумий йиғилишлари қизғин тус олмоқда

Муборак газни қайта ишлаш заводи бошланғич партия ташкилотининг йиғилишида завод директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шермат Шамсиев юртимизда давом этаётган сиёсий-иқтисодий жараёнларда партия фаолларининг ўрни, O’zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV навбатдаги мажлисида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, муҳим сиёсий жараённи юқори савияда ташкил этишда қуйи бўғин фаоллари олдида турган вазифалар ҳақида маъруза қилди. Сўзга чиққан депутат ва фаоллар воҳа иқтисодиётининг салоҳиятли саноат корхонаси саналган заводда бир кеча-кундузда   48 706 минг м3 табиий газ, 840 тонна суюлтирилган газ, 226 тонна газ конденсати, 686 тонна олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқариш борасидаги ишларга партия аъзолари ҳам муносиб ҳисса қўшаётганликларини алоҳида таъкидладилар. Уларнинг ташаббуси асосида сиқув компрессорлар станцияси газ ҳайдаш агрегатларидан чиқаётган ёнган газларидан ажралган иссиқлик энергияси ҳисобига электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириладиган бўлди.

Таъкидландики, корхонада саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик техникаси ва атроф-муҳит хавфсизлиги масалаларига катта эътибор берилади. Заводда халқаро стандартлар ISO 45001 хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси менежменти тизими, ISO 14001 экологик менеджмент тизими, ISO 50001 энергия менежменти, ISO 9001:2015 ҳалқаро стандарти тизимлари жорий қилинган. Ички ва ташқи бозорга экспорт қилиш учун юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник янгилашга асосий эътибор қаратилаётир.

Завод қошида  фаолият олиб бораётган Интеллектуал ёшлар марказида   воҳадаги нефть ва газ саноати корхоналарида фаолият юритаётган ёш, истиқболли кадрларни малакаси ошириб келинмоқда. Бу ерда ёш мутахассисларнинг соҳага оид билимларини мунтазам равишда ошириб боришлари учун техник китоблар ва бадиий адабиётлар жумладан, электрон ва QR кодли адабиётлар билан бойитилган замонавий кутубхона мавжуд бўлиб, хорижий нефт ва газ корхоналари билан онлайн тажриба алмашишлари учун барча имкониятлар  яратилган. Корхона ёшларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлашда кўмаклашиш ва маънавий-маърифий ишларни изчил давом эттириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар қилинмоқда.  Завод макети ва заводнинг кечаги ва бугунги кунини акс эттирувчи экспонатлар ўрин олган.  Туман конференциясига мазкур ўқув маркази бошлиғи, туман кенгаши депутати Актам Тўраев делегат этиб сайланди.

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+