Бирдамлик ва хайрихоҳликнинг амалдаги ифодаси

19.05.2023, 12:38

Бирдамлик ва хайрихоҳликнинг амалдаги ифодаси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Тошкент вилоятидаги ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари ҳам сайловолди тадбирларни амалга оширишга улкан масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндашмоқда.

Хусусан, партиядан сайланган 221 нафар маҳаллий кенгашлар депутатлари  ҳамда 1014 та БПТдаги аъзоларимиз сайловчилар имзосини тўплаш ишларини юқори савияда ташкиллаштиришга якдиллик ва катта шижоат билан киришган.

Аҳамиятлиси, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилаётган жараёнларда ёшу қари бирдек хайрихоҳлик, ташаббускорлик билан кўтаринки руҳда иштирок этмоқда.

Имзо йиғиш билан боғлиқ барча тадбирлар қонунчиликда белгиланган меъёрларга қатъий риоя этилган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган ва партия Сиёсий Кенгаши томонидан тасдиқланган иш режага мувофиқ ўтказиляпти.

Зуҳро МИРЗОҲАМДАМОВА,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+