Зарбдор туман партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди

24.05.2023, 16:53

Зарбдор туман партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди

Мазкур  анжуманда  Олий Мажлис Сенати аъзоси Холида Алимова, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O`zLiDeP вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири Холбек Асатов, Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Сирожиддин Ахматов, халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутатлари  ҳамда бошланғич партия ташкилотларидан сайланган делегатлар иштирок этишди.

Конференция кун тартибида делегатлар томонидан иккита масала кўриб чиқилди. Биринчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари  Анвар Аралов сўзга чиқиб, партия Зарбдор туман Кенгаши фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловдаги иштироки борасида  олдинда турган галдаги вазифаларга батафсил  тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотининг навбатдаги Конференциясига O`zLiDeP Зарбдор туман партия ташкилотидан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида 4 нафар делегат сайлаб олинди.

Конференция давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+