Қорақалпоғистон Республикасидан делегатлар сайланди
25.05.2023, 19:53

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда партиянинг барча қуйи бўғинлари, туман, шаҳар конференцияларидан сайланган делегатлар қатнашди.
Тадбирни O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов бошқарди. Нотиқ таъкидлаганидек, юртимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилган, натижада тадбиркорлар сони қарийб 2 миллионга етди. Ушбу амалий ишлар республикамизнинг барча туман, шаҳарларида ўз ифодасини топмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур кенгашда 86 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган 1 060 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Етакчи партиянинг мақсади олижаноб ва танти халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқчида давом эттиришдир.
Анжуман сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съездида қатнашиш учун Қорақалпоғистон Республикасидан делегатлар сайланди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг