Бошланғич синф ўқувчиларини таълим планшетлари билан таъминлаш чоралари кўрилади

16.06.2023, 16:01

Бошланғич синф ўқувчиларини таълим планшетлари билан таъминлаш чоралари кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича ишончли вакили Рустам Каланов Миробод туманидаги 110-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида Миробод тумани сайловчилари билан учрашди.

Унда ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Дастлаб ишончли вакил пойтахтимизда, хусусан, Миробод туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий соҳадаги ўсишлар, тадбиркорларнинг эришаётган ютуқларига тўхталиб, янгиланишлар замирида туман аҳолисининг ҳам катта ҳисса борлигини эътироф этди.

Шундан сўнг, ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Хусусан, 2030 йилгача қўшимча икки мингта боғча қурилиши, боғча қуришда иштирок этувчи корхоналар рағбатлантирилиши, эҳтиёжманд оилаларнинг боғча харажатлари давлат томонидан қоплаб берилиши ҳамда барча боғчалар компьютер синфи билан таъминланишини таъкидлади.

Шунингдек, мактабларда таълим сифати тубдан яхшилаш, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга ошириш, 2030 йилга қадар мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратилиши, хусусий таълимга қўшимча енгилликлар бериш, бошланғич синф ўқувчиларини таълим планшетлари билан тўлиқ таъминлаш, чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйиш, келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратиш учун барча имкониятлар ишга солинади.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+