Янги Ўзбекистон - аёллари ҳаётидан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айланади

21.06.2023, 09:49

Янги Ўзбекистон - аёллари ҳаётидан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айланади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаковнингсайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Зарбдор туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ва туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувларда Олий Мажлис Сенати аъзоси Холида Алимова, O'zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари  ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувлар давомида ишончли вакил номзодимизнинг сайловолди дастурини содда, халқчил тилда одамларга етказиб берди. Айниқса, номзоднинг дастуридан ўрин олган “Янги Ўзбекистонни – аёллари ҳаётидан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантирамиз”, деган сўзларни сайловчилар олқишлар билан қарши олишди.

Таъкидланганидек, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, сифатли таълим олишини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари бундан буён ҳам энг асосий вазифа бўлиб қолади.

Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизмати кенгайтирилади.

 Зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Call-марказлар”ни ташкил қилиш ҳаётий зарурат деб қаралмоқда.

Туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан барча ҳуқуқий асослар яратилади.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга ҳам батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда эса аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди.

Хусусан, 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, уни 6 миллиард долларга етказиш орқали аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини янада кенгайтириш бу йўналишдаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланади.

Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакетни аҳолига бепул тақдим этиш чоралари кўрилади.

Учрашувлар  сўнгида ишончли вакил барчани партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+