Сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар урганчлик сайловчиларга етказилди

01.07.2023, 14:54

Сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар урганчлик сайловчиларга етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Урганч туманида бўлиб, 29-сон туркман мактабида урганчлик сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман  Кенгаши депутатлари, партия фаоллари,  БПТ аъзолари иштирок этди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини кенг ёритиб бераркан, унда белгиланган асосий бешта устувор мақсад борасида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, партия номзодининг сайловолди дастуридан ўрин олган, келгуси 7 йил ичида эришилиши кўзда тутилган халқчил ғоя, мақсад ва вазифалар мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиши муқаррар эканлиги қайд этилди.  

Урганч туманининг “Ғойбу” қишлоғида туркман миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилади. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъанларини ривожлантириш учун барча шароит яратилган.  

Мамлакатимизда миллатлараро тотувликка эътибор қаратилиши Ўзбекистонда яшаётган миллат ва элатларнинг турли касб-корларда фаолият олиб бориши, урф-одат ва анъаналардан хабардор бўлишига замин яратмоқда.

Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинди. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари
3 баробар кўпайтирилди. Адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланди.

Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади. Нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади, юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади.

Тадбирда сўз олган партия фаоли Давлатназар Ражапов, Рўза Эшчанова, маҳалла фаоллари Анниёз Хўжамуратов, Байрам Хаитбоев ва Шарофат Гурбансаидовалар  юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар аҳоли фаравонлигини таъминлашга хизмат қилаётгани, воҳамизда туризм соҳасини ривожлантиришга кенг йўл очилганлигини эътироф этишиб, мазкур ислоҳатлар узвий давоми учун партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ  қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+