Номзодимизнинг сайловолди дастури турли ёшдаги, турли хил касб эгалари, айниқса ёшлар томонидан синчковлик билан ўрганилмоқда

03.07.2023, 11:01

Номзодимизнинг сайловолди дастури турли ёшдаги, турли хил касб эгалари, айниқса ёшлар томонидан синчковлик билан ўрганилмоқда

Жойларда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён –  9 июль  куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида ҳам депутатлар, партия фахрийлари ва фаоллардан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳлари истироҳат боғларида, корхона ва ташкилотларда, аҳоли гавжум масканларда бўлиб, партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим стратегик йўналишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. 

Тарғибот-ташвиқот гуруҳи аъзолари, номзодимизнинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар эканлар, келгуси етти йилда тараққиётимизнинг дастуриламали вазифасини ўтовчи мазкур ҳужжатдан  ўрин олган стратегик йўналишлар, аввало инсон қадри улуғланган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилган, соғлом, билимли ва маънавий баркамол инсонлар яшайдиган, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим ва ажралмас бўғинига айланган, кучли иқтисодиётга эга бўлган,  фуқаролар ва бизнес манфаатлари адолатли қонунлар асосида ҳимоя қилинадиган, ватандошларимизни мамлакатимизда  ва  хорижда ҳар қандай шароитда ҳам ҳимоя қила оладиган, чегаралари ишончли қўриқланадиган, хавфсиз ва барқарор Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилганига алоҳида урғу бермоқдалар.

Диққатга молик томони шундаки, номзодимизнинг сайловолди дастури турли ёшдаги, турли хил касб эгалари, айниқса ёшлар томонидан синчковлик билан ўрганилмоқда.

-O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизни келгуси етти йилда янада тараққий эттиришнинг муҳим стратегик йўналишлари белгилаб берилган. Дастурда ёшлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган, - дейди  партия “Ёшлар қаноти” фаоли Ҳафиза Мухторова. -Жумладан, дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликнинг кучайтирилиши, “икки дипломли тизим”ни жорий этилиши, биотехнология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда истеъдодли ёшларни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юбориш бўйича 200 миллион долларлик дастурларни амалга оширилиши ёшларимизга берилаётган эътиборнинг янада кучайтирилишидан дарак беради. Шу сабаб, бўлажак сайловда мен O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб овоз бераман.

Дарҳақиқат, барча юртдошларимиз, жумладан, ёшларимиз эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутишини ва кўп миллатли халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини яхши англаб етишган.

Шунингдек, бўлиб ўтаётган ташвиқот тадбирлари давомида юртдошларимизга  номзодимизнинг сайловолди дастури, унда илгари сурилган мақсад ва вазифалар акс этган буклет ва  флайерлар тарқатилмоқда.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матубот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    564
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+