Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади

04.07.2023, 18:56

Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади

O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмеджанова Оқолтин уманида сайловчилар билан учрашди.

Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия электорати, нуронийлар, ёшлар,  хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Учрашувни O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат рахбари Шохиста Бозорбоева олиб борди. Ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳолини ўқиб берганидан сўнг, номзод сўзга чиқиб дастуридан ўрин олган таклиф ва ташаббуслар мазмунини сайловчиларга тушунтирди.  

Умуман, номзод дастурида барча инсонларнинг ёши, жинси, миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, бирдек қўллаб-қувватлаш устувор ғоялардан бири сифатида белгиланган.  

Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинди. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланди.

Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади. Нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади, юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади.

Учрашувда сўз олган партия фаоллари номзоднинг сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифалар – таълим, фан ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ёшларга муносиб шарт-шароит яратиш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш кабилар партиямиз дастурига ҳамоҳанглигини алоҳида эътироф этишди.

Учрашувда самимий ва кўтаринки муҳит ҳукмрон бўлди. Сайловчилар Президентликка номзоднинг сайловолди дастури юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+