Аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилади

07.07.2023, 19:31

Аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Хонқа туманида бўлиб, 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида хонқалик сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман  Кенгаши депутатлари, партия фаоллари,  БПТ аъзолари иштирок этди.

Ишончли вакил номзоднинг халқчил сайловолди дастури мазмун-моҳиятини бандма-банд тарғиб қилди.

Дастур доирасида келгуси етти йиллик учун ишлаб чиқилган устувор йўналиш ва вазифаларни реал ҳаётий далиллар келтириш билан атрофлича ёритиб берди.

Хусусан, ҳар бир оила ўз уй-жойига эга бўлиши учун зарур шароитларнинг яратилиши борасида келгуси етти йилда 15 миллиард доллар ҳажмидаги маблағни йўналтириш ҳисобига қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши номзоднинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири эканига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, бунда қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳамда аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилишини маълум қилди.

Буларнинг бари аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши учун мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқилишидан дарак беришини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган туман тиббиёт бирлашмаси хамшираси Шохназарова Нилуфар, туман Кенгаши депутатлари Нодира Рузметова, Шоназар Хужаниёзов, Зулфия Исмоиловалар юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар аҳоли фаравонлигини таъминлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлаб, мазкур ислоҳатлар узвий давоми учун партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ  қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.  

Учрашув якунида ишончли вакил барчани O'zLiDeP номзоди учун овоз беришга даъват этди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+