Ишончли вакил чустлик сайловчилар билан учрашди

07.07.2023, 19:31

Ишончли вакил чустлик сайловчилар билан учрашди

Чуст тумани болалар мусиқа ва спорт мактабида Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов иштирокида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Чуст туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, туман кенгаши депутатлари қатнашдилар.

Ишончли вакил Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида белгилаб берилган бешта мақсаднинг мазмун-моҳиятини атрофлича таништирди. Жумладан, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароит яратиш йўналишида 2030 йилгача мактабгача таълимга болаларни юз фоиз қамраб олинишига эришиш, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури, барча шаҳар ва туманларда “Истеъдод –интилиш- истиқбол” деб номланувчи мактаб-интернатларни ташкил этиш кабиларга эътиборни қаратди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастурини, унда белгиланган бешта мақсадни якдиллик билан қўллаб-қувватлаб, барча сайловчиларни фаолликка чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+