Ёшларимиз учун туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар даври
18.07.2023, 10:59
Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросимда парламент олдида турган вазифалар ва мамлакатимизни ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган нутқ сўзлади.
Президентимиз белгиланган ислоҳотларни Янги Ўзбекистоннинг келгусидаги тараққиётини билимли, замонавий фикрлайдиган ёшларсиз тасаввур этолмаслигини, келгусида юртимиз ва чет элдаги нуфузли олийгоҳларда ўқиган, йирик компанияларда ишлаган салоҳиятли ёшлар тимсолида аввало эртанги кунимизнинг янги раҳбарларини, ҳудуд, тармоқ ва соҳаларнинг моҳир бошқарувчиларини кўришини алоҳида қайд этди.
Дарҳақиқат, юртимизда кейинги 5-6 йилда биз ёшларга яратиб берилган шарт–шароит ва имкониятлар барча ёшларимизни Ватан равнақи йўлида янада ғайрат–шижоат билан ишлашимизга, ўз орзу-умидларимизни руёбга чиқаришга ундамоқда.
Давлат раҳбари ёшларга мурожаат қилиб, Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкам барпо этишда билимли зукко ёшларга ишонишини айтди. Бу йўлда уларни яратилган имкониятлардан фойдаланишга, интилиш ва изланишдан асло тўхтамасликка чақирди.
Айниқса, “Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз. Ёшлик–ғанимат, вақт ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг. Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!” деган сўзлари ёшларимиз учун туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар давридаги ҳаётбахш ва оқилона даъватдир.
Саиджон БОБОЖОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги
Ёшлар парламенти аъзоси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг