Халқ иродаси ва фикрининг амалдаги ифодаси

19.07.2023, 10:02

Халқ иродаси ва фикрининг амалдаги ифодаси

Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган маросимдаги нутқини партиямизнинг Бухоро вилоятидаги барча бўғинлари фаоллари билан бирга тинглаб, кейинги 7 йилда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотлар, рўй берадиган туб ўзгаришлар билан яқиндан танишдик.

Президентимиз таъкидланганидек, дунёда кечаётган турли зиддиятли вазиятлар қатор мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётир. Иқлим ўзгаришлари, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Мана шундай оғир ва таҳликали вазиятда халқимиз манфаатларига тўла мос келадиган ягона тўғри йўл, самарали ички ва ташки сиёсат йўлини аниқ белгилаб олиш ҳамда унга қатъий амал қилиш лозим.

Шу боис, маърузада бу борада келгуси 7 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар кўрсатиб ўтилган. Жумладан, қонунчилик ва ижро ҳокимиятини такомиллаштириш, ихчам ва самарали бошқарув тизимини ташкил этиш, ижтимоий ва соҳа хизматларини ривожлантириш, тадбиркорлик учун имкониятларни кенгайтириш, иш ўрни ва аҳоли даромадларини оширишга кўпроқ эътибор қаратиш долзарб вазифалардандир. Яшил иқтисодиёт, яшил энергия, инвестицияларни жалб қилиш, саноатни  ривожлантириш, 2030 йилга бориб мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 млрд долларга етказиш ҳам асосий мақсадлар сирасига киради.

Ушбу мақсадларни амалга оширишда мамлакатимиз раҳбари фақат ва фақат ёшларга ишонишини қайд этди. Демак, илмли, маърифатли жамиятни барпо этиш, олий таълим тизимидаги қамровни бир неча бараварга ошириш зиммамиздаги энг муҳим вазифалардан.

Энг муҳими, давлатимиз раҳбарининг айни нутқи партиямиз фаоллари, барча маслакдошларимиз учун муҳим дастуриламал ва стратегик мақсадларни ўзида мужассам этган муҳим ҳужжат вазифасини ўтайди.

Обиджон ҲАМИДОВ,
O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши раиси,
Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+