Мамлакатимиз ёшлари доимо изланиш ва интилишда бўлади

19.07.2023, 12:10

Мамлакатимиз ёшлари доимо изланиш ва интилишда бўлади

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 60 фоизга яқинини ёшлар ташкил қилади. Бугунги кунда ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш борасида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Хабарингиз бор, июнь ойи “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинди ва вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида, маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқ ва овулларда ёшлар куни муносабати билан байрам тадбирлари, интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

Бир ой давомида ўтказилган фестиваллар доирасида 320 дан ортиқ тадбирлар, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, ҳарбий-ватанпарварлик лойиҳалари ўтказилди.

Фестиваллар доирасида жами 815 000 нафар ёшлар қамраб олинди.

Вилоятда ўтган бир йил давомида “Ёшлар дафтари”га 22 899 нафар ёшлар киритилиб, уларнинг 12 015 нафарига амалий ёрдам курсатилган.

Мисол учун, уларнинг 3 296 нафарининг тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилган, 1 095 нафарига меҳнат қуроллари олиб берилган, 527 нафари иш ўринларига жойлаштирилган, 1 375 нафарига тиббий хизматлар,
604 нафарининг СЧР ва 186 нафарининг ҳайдовчилик гувоҳномалари учун маблағлар, 1 594 нафарига ер майдонлари ажратилган.

Давлатимиз ташаббуси билан ўтказилган “Беш ташаббус олипиадаси” ва параолимпиадасининг республика босқичида Самарқанд вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, спортнинг стритбол тури бўйича республика финал босқичига вилоятимиз мезбонлик қилди.

Давлатимиз раҳбари “Мен ёшларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги сифатида юксак қадрлайман” деган.

Ушбу ишонч натижасида вилоятимиз ёшлари ҳам халқаро фан олимпиадалари, нуфузли чемпионатларда ҳамда халқаро спорт ареналарида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида ҳам ёшларга мурожаат қилиб, азиз ўғил-қизларим, бугун тарихнинг ўзи, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз.

Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!

Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!

Бахт ва омад доимо сизларга ёр бўлсин! дея таъкидлаб ўтганлиги ва бу юксак ишонч – бизнинг олдимизга бирдан бир мақсад – ўз устимизда тинимсиз ишлашга, билим олишга, замонавий касбларни пухта эгаллашга, она юртимизни кўз-қорачиғимиздек асрашда фақат ва фақат шижоатли бўлишга чақиради.

Хуршиджон ҲАСАНОВ,
O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" фаоли, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий 
коммуникациялар университети талабаси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+