Ёшларимизга юксак ишонч билдирилди
21.07.2023, 10:41
Президентимиз хориждаги ватандошларимизни ўйлаб, қайғуриши сайловолди дастурида ҳам намоён бўлди. Уларни қўллаб-қувватлаб, юртимиз тараққиётида фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш маълум қилинганидан барчамиз яхши хабардормиз. Шунингдек, хориждаги ватандошларимиз орасида она тили, миллий маданият ва анъаналарни тарғиб этиш бўйича тизимли чоралар кўрилиши ҳам Президентимизнинг ташаббусларидан бири.
Давлатимиз раҳбари ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиши барчамизга яхши маълум. Лавозимга киришиш тантанали маросимида ҳам ёшларга яна бир бор мурожаат қилганликлари фикримиз исботидир. “Эл-юрт корига аввало ким ярайди? Албатта, сизлар! Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади? Албатта, сизлар! Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади? Албатта, сизлар! Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади. Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз”, дея йигит-қизларимизга юксак ишонч билдирилди. Ана шу ишончга муносиб бўлиш ҳар бир ўғил-қизнинг, ёшларимизнинг асосий мақсадларидан бирига айланиши керак.
Абдулло АСЛОНОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
раиси ўринбосари
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг