Маҳалла тизими барча ислоҳотларнинг марказий ва ҳал қилувчи бўғинидир
21.07.2023, 10:49
Сўнгги 6-7 йилда маҳаллаларимиз қиёфаси тубдан ўзгарди. Соҳада улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Президентимизнинг сайловолди дастурида маҳалла ривожи йўлида белгиланган устувор вазифалар эса ислоҳотлар бардавом бўлишига замин ҳозирлади. Масалан, аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги таянч кўприкка айлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўм маблағ пайдо бўлиши белгиланди.
Давлатимиз раҳбари лавозимга киришиш тантанали маросимидаги нутқида Ватан рамзи бўлган маҳалла тизимини барча ислоҳотларнинг марказий ва ҳал қилувчи бўғинга айлантириш борасида билдирган фикрлари бу йўналишда улкан марралар белгиланганидан даракдир. Бир ёқадан бош чиқариб, бирдам бўлсак, насиб этса, барча мақсадларга эришамиз, марраларни забт этамиз.
Мажлисда янгиланган Конституциямиз ва Президентимиз сайловолди дастурида белгиланган шу каби устувор мақсад ва вазифалар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш, партиянинг қуйи бўғинлари ва фаоллари орасида семинарлар ташкил қилиш борасида аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Шуҳрат БАФАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг