Фақат ва фақат бир мақсад йўлида ҳамжиҳат бўлиб ишлашимиз даркор
21.07.2023, 10:55
Президентимизнинг лавозимга киришиш маросимидаги нутқини тинглаб, барча соҳалар қатори саноатимиз ҳам янада ривож топишига ишончим ортди. Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 1 миллиард доллар ажратиш орқали мамлакатимизда юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш янги босқичга олиб чиқилиши белгиланган эди.
Шунингдек, 2030 йилга қадар 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналарини ташкил қилиш, ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил этиш, экспорт ҳажмини 2 баробар ошириб, 45 миллиард долларга етказиш устувор вазифа бўлиши маълум қилинганди.
Президентимиз лавозимга киришиш тантанали маросимида ҳам мамлакатимизда бугун мавжуд бўлган саноат салоҳияти дунёдаги кўпгина давлатларда йўқлигини, мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилингани ва улар албатта амалга оширилишини таъкидлаб ўтди. Демак, кўнгилни тўқ қилиб, фақат ва фақат бир мақсад йўлида ҳамжиҳат бўлиб ишлашимиз даркор.
Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг