Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам долзарб вазифа бўлиб қолади
21.07.2023, 11:01
Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ўта пишиқ ва пухта экани эътирофга лойиқ. Унда сув ресурслари муаммоси келгуси ўн йилликда минтақамиз ва мамлакатимиз учун энг долзарб масала бўлиб қолиши таъкидланиб, бугунги кунда 70 фоиз ерлар эски усулда суғорилаётгани, 60 фоиз каналлар бетонланмагани оқибатида йилига 16 миллиард метр куб сув йўқотилаётгани, шу сабабли, суғоришда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш ишлари жадаллаштирилиши белгиланган эди.
Президентимиз лавозимга киришиш маросимида дунё миқёсида иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга кучли салбий таъсир кўрсатаётганини айтиб, экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам долзарб вазифа бўлиб қолишини маълум қилди.
Соҳада тизимли ишлар, чора-тадбирлар белгиланган, белгиланмоқда. Уларни амалга ошириш учун эса албатта масъулиятни кўп карра оширишимиз зарур.
Равшан МАМУТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг