Келгуси етти йилда аниқ мақсад, режа ва дастурлар асосида иш олиб борилади
21.07.2023, 11:08
Шу йил янги таҳрирда қабул қилинган конституциямизда янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деган мақом мустаҳкамланди. Бу – бағрикенг, олижаноб ва меҳнаткаш халқимиз учун улкан ютуқ. Чунки янгиланган конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари уч баробар кўпайтирилди.
Президентимизнинг сайловолди дастурида, биринчи навбатда, айни соҳага урғу берилганини кузатиш, кўриш мумкин. Унда конституциявий қоида ва талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланган. Сайловолди учрашувларда ҳам таълим, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши учун бу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш бот-бот такрорланди.
Президентимиз лавозимга киришиш маросимида сайловчилар билан бўлган барча учрашувларда ҳаётимизни яхшилаш, уни ҳар томонлама эркинлаштириш ҳақида одамларимизнинг жуда кўплаб фикр-мулоҳазалари, таклиф ва талаблари билан яқиндан танишгани, уларнинг асосий қисми ҳозир ишлаб чиқилаётган тараққиёт дастуридан албатта ўрин олишини айтди. Демак, келгуси етти йилда ҳам аниқ мақсад, режа ва дастурлар асосида иш олиб борилади.
Мавлуда ХЎЖАЕВА,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
раиси ўринбосари
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг