Тадбиркорлик соҳасидаги ўзгаришлар тўхтаб қолмайди, аксинча, янги босқичга кўтарилади
21.07.2023, 11:15
Юртбошимизнинг тадбиркорларга ишончи нақадар юксаклигини ўтган етти йил тўла исботлади. Соҳадаги янгиланиш ва ўсиш, рақамларни қайта такрорлашга зарурат йўқ, деб ўйлайман.
Эътибор берган бўлсангиз, Президентимизнинг сайловолди дастурида ҳам бу борада катта мақсадлар белгиланган. Жумладан, тадбиркорларга ижтимоий шериклик асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш тартибини ишлаб чиқиб, бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтириш бўйича барча куч ва ҳаракатлар сафарбар этилиши маълум қилинганди.
Давлатимиз раҳбарининг лавозимга киришиш тантанали маросимидаги нутқида тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш эътибор марказида бўлиши айтилди. Бу ҳам соҳадаги ўзгаришлар тўхтаб қолмаслигига, аксинча, янги босқичга кўтарилишига асосдир.
Дилшод ШОУМАРОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
раиси ўринбосари
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг