Депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

03.08.2023, 15:21

Депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Лола Хожаниязова ўзи сайланган ҳудуд "Саркоп" ОФЙда бўлиб, ўз сайловчилари олдида 2023 йил биринчи ярим йилликда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисобот даврида депутат жорий йил олти ойлигида сайловчилардан 28 та мурожаатлар келиб тушган ва улар юзасидан 12 та депутат сўрови юборилган, қолганлари тегишли ташкилотлар томонидан депутат назорати остида ҳал қилинганини қайд қилинди.

Хусусан, маҳаллий аҳоли вакилларидан "Саркоп" ОФЙ "Бахтли" кўчасидаги хонадонларда томорқа ерларини суғориш учун оқава сув муаммоси юзасидан мурожаати ижобий ҳал қилиб берилган. тушди. Мурожаат тегишлича ўрганиб чиқилиб, фермер хўжалиги раиси масъуллигида аҳоли томорқа ерларига сув етказилиши масаласи ҳал қилинди.

Учрашувда аёл-қизларнинг фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ҳуқуқий билими ва малакасини ошириш юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+