Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда

31.08.2023, 16:28

Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда

Энг азиз, энг улуғ байрам-мамлакатимиз мустакиллигининг 32 йиллиги Хоразм вилоятининг ҳар бир махалласи, корхона ва ташкилоти ва  меҳнат жамоаларида "Янги хаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остида кенг нишонланмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Тупроққалъа туманидаги энг йирик тадбиркорлик субъекти бўлган "UzAuto Motors" АЖ Хоразм вилояти филиалида ҳам ўтказилди. Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, O’zLiDeP фаоллари,  корхона ишчи ва хизматчилари иштирок этдилар.

Мазкур корхонада ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти партия вилоят Кенгаши таркибидаги энг йирик қуйи бўғинлардан бири ҳисобланади. БПТга бугунги кунда 2000 нафардан ортиқ партия аъзолари бирлашган.

Байрам муносабати билан корхона ходимларини табриклаш учун O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев сўзга чиқиб, барча ишчи-ходимларини мустақиллик байрами билан самимий табриклаб ўтди. Саноатнинг барча тармоқларида бўлгани каби автомобилсозликда ҳам трансформация жараёни кетаётгани, шу боис Тараққиёт стратегиясида автомобиль саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини янада кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсади белгилангани таъкидланди. Мазкур корхонада меҳнат қилаётган 3800 дан ортиқ ишчи хизматчилар ҳам мамлакатимизнинг машинасозлик саноатини янада ривожлантиришга, аҳолига сифатли транспорт маҳсулотларини етказиб беришда жонбозлик кўрсатишаётгани алоҳида эътироф этилди.

Бугун бу каби йирик корхоналар нафақат юрт иқтисодини кўтаришга балки, минглаб аҳолини иш билан таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.

Тадбир якунида иш фаолияти давомида наъмуна билан ишлаб келаётган 200 нафар илғор ишчи-ходимлар корхона ва партия вилоят Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+