“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мазмун-моҳияти ёшларга тушунтирилмоқда
15.09.2023, 13:11

O'zLiDeP Наманган вилояти ҳамда шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида Наманган мухандислик қурилиш институтининг транспорт факультети ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Ўзбекистон — 2030” стратегияси: халқимиз орзу-умидлари рўёбига хизмат қилувчи ҳаётий ҳужжат ва “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда партия Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Ғаппарова ҳамда транспорт факультети декани, профессор Баҳриддин Махмудовлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги етти йилда амалга оширилган туб ислоҳотлар, инсон манфаатларини таъминлаш йўлидаги эришилган натижаларга эътибор қаратдилар.
Давлатимиз раҳбарининг 11 сентябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва уни амалга ошириш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ҳақидаги қарорлари мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтирилди. Хусусан, стратегияда белгилаб берилган бешта устувор йўналиш, 100 та мақсад ва буни амалга оширишда ёшларнинг ўрни масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.
Талабалар ҳам сўзга чиқиб, стратегия Ўзбекистон келажагининг мустаҳкам пойдевори бўлишини, унда ёшлар алоҳида жонбозлик, фийдойилик кўрсатишлари зарурлигини таъкидладилар.
Давра суҳбати баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди. Энг фаол, билимдон, зукко ёшлардан 3 нафари “Янги авлод кадрлари” заҳирасига олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Хусусий университетнинг талаба-ёшларига муҳим стратегик ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
28.09.2023, 12:01
-
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди
25.09.2023, 16:59
-
Ёшлар масаласи яна бир бор юксак минбардан янгради
25.09.2023, 16:32
-
Партиявий лойиҳалар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда
22.09.2023, 15:25
-
Самарқандлик талабаларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
22.09.2023, 15:16
Фикрингизни қолдиринг