“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: халқимиз келажагинининг янада порлоқ бўлиши кафолатидир

21.09.2023, 17:18

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: халқимиз келажагинининг янада порлоқ бўлиши кафолатидир

Барчамизга маълумки, бугун Ўзбекистонда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида жонланиш, ўсиш, ўзгариш яққол кўзга ташланмоқда. Ҳар бир соҳада улкан янгиланишлар бўй кўрсатмоқда. Бундай тарихий тараққиётга эришиш ўз-ўзича содир бўлмайди. Бу ислоҳотлар замирида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг меҳнатлари мужассамдир.

Бундан етти йил аввал давлатимиз раҳбари халқимиз билан бамаслаҳат “Ҳаракатлар стратегияси’’ни қабул қилган эдилар. Ўтган давр мобайнида ушбу стратегия асосида барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилди.

Мазкур ҳужжат том маънода, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини пойдевори бўлиб хизмат қилди. Президентимизнинг шу йил 11 сентябрдаги фармонлари билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳам инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, яқин келажакда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг туб мақсадларини қамраган, устувор йўналишлар ўрин олгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Мамлакатимизда кейинги етти йилликда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган мазкур ҳужжат шубҳасиз, Ўзбекистон халқининг адолатли тараққиёт йўлида жипслаштиради.

Ҳужжатда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг жойлардаги депутатлик гуруҳлари зиммасида ҳам катта масъулият юклайди. Стратегиянинг ҳар бир йўналишини таҳлил қиладиган бўлсак, инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муносиб турмуш шароити билан таъминлаш каби улкан мақсад ва марралар кўзланганини кўришмиз мумкин.

Стратегиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасини янги босқичга олиб чиқиш борасида ҳам қатор вазифалар ва ташаббуслар илгари сурилмоқда. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланмоқда. Кластер тизимини жорий этилиши натижасида пахта, ғалла ҳосилдорлиги 25-30 фоизга, мева-сабзавот экспорти эса 2 баробарга ошди, соҳага 5 миллиард доллардан ортиқ хусусий инвестиция киритилди.

Президентимиз томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мазкур бошланган ислоҳотлар яна давом эттирилади. Стратегиянинг қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш масаласида ҳам қатор ташббуслар кўзда тутилган.

Раҳматилла Камолов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+