Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди

21.09.2023, 17:25

Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Хоразм вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасиниг бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати шўбаси масъул ходими Шерзод Амедов ва Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Комилжон Шомуратовлар ахбороти тингланди.

Бугун қурилиш-бунёдкорлик ишлари мамлакат иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ривожланиб келаётган соҳаларидан бирига айланди. Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган соҳа вакиллари сифатида қурувчиларнинг замонавий бино ва иншоотларни барпо этишдаги, шаҳару қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар шаҳару қишлоқларимизга кўрк берадиган бино иншоатлар билан бирга бу манзарани бузадиган ноқонуний, ўзбошимчалик билан қурилган иншоатлар ҳам борлиги дилни хира қилади.

Ҳисоботда таъкидланишича, Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ҳам мазкур соҳада қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан “Шаффоф қурилиш” тизими орқали 1671 та, жумладан, 317 та давлат объектлари, 1354 та тадбиркорлик объектларида давлат назорати олиб борилмоқда.

Жорий йил бошидан бугунга қадар инспекторлар томонидан 2089 та мониторинг ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича буюртмачи, лойиҳачи ва пудрат ташкилотларига тизим орқали жами 2752 та ёзма кўрсатмалар берилган.

Бундан ташқари тизим орқали 84 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилган.

Инспекторлар томонидан объектларни ўрганиш жараёнида, энергия самарадор маҳсулотлари ишлатилмаётган объектларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш бўйича тўғридан-тўғри буюртмачи ташкилотларга 258 та ёзма кўрсатмалар берилган. 

Бундан тақшари, объектларда қўпол қоида бузилиш ҳолатларни келтириб чиқарганлиги учун “Мамурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси билан жами 339 та 913 млн. 455 минг сўмлик жарима қарорлари қабул қилинган.

Объектларни ўрганиш жараёнида, сифатсиз қурилиш маҳсулотлари ишлатилганлик ҳолатлари аниқланиб 31 та ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилган.

Архитектура, лойиҳалаш ва Бош режаларга риоя қилиш устидан назорат бўлими томонидан жорий йилнинг январ-июн ойи давомида туман ва шаҳар ҳудудларда ноқонуний қурилишларни аниқлаш бўйича 400 та объектда мониторинг ишлари ўтказилди. Шундан 174 таси ноқонуний қурилма эканлиги аниқланиб, 143 та ҳолатда буюртмачига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Йиғилишда вилоят кенгаши депутатлари Урганч шаҳридаги бир қатор ноқонуний ёки шаҳарсозлик нормаларига зид равишда ўзбошимчалик билан барпо этилаётган бинолар хусусида берган саволларига масъуллар атрофлича жавоб бердилар. Ноқонуний қурилишлар аниқланиб ҳолат юзасидан шаҳар, туман ҳокимликларига тақдимномалар берилгани ва шу асосда ҳокимликлар томонидан мазкур ҳолатлар бартараф этилаётгани таъкидланди. 

Эшитув якунида депутатлар томонидан билдирилган мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Севара Рузметова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+