Президентимизнинг БМТ юксак минбаридан сўзлаган нутқини ёшларимиз ўрганмоқда

29.09.2023, 12:11

Президентимизнинг БМТ юксак минбаридан сўзлаган нутқини ёшларимиз ўрганмоқда

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари универститетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба-ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акшагул Тулегенова сўзга чиқиб “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессия учрашувидаги нутқи мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириб берди. 

Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 78 сессиясида сўзлаган нутқида ёшлар масаласига алоҳида тўхталгани, жумладан, БМТ ҳузурида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифини илгари сургани миллионлаб ёшларни тўлқинлантириб, фаолликка чорлади. Ушбу тарихий нутқда “Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби — 2030” дастурини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги айтилдики, бу келгусида ҳам ёшлар масаласига бўлган эътибор янада ошишидан далолат беради.

Шубҳасиз, Марказий Осиё ёшларини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг ташкил этилиши БМТнинг асосий эътиборини ёшлар масаласига қаратиш билан бирга, айни масала юзасидан биргаликда ҳаракат қилиш, ҳамкорликни кучайтириш ва эзгу ғоялар йўлида бирлашишга имкон беради.

Тадбир доирасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

- Давлатимиз томонидан ёшларимизга жуда катта эътибор қаратилиб кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳар бир миллатнинг, мамлакатнинг эртаси, келажак тақдири ёш авлоднинг қўлида эканлиги сир эмас. Шу сабабли, ёшларнинг сиёсий ижтимоий фаоллиги давлат аҳамиятига молик масалалардандир. Шукурки, мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар сиёсатига эътибор сезиларли даражада кучайди, - дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузулмалари бўлими мудири Дилноза Таджиева.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафардан ортиқ ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+