O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

29.09.2023, 16:06

O'zLiDeP ташаббуси билан

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш мақсадида O'zLiDeP Ёшлар қаноти ташаббуси билан “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидаги талаба-ёшлар иштирокида O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси шакллантирилиши, ёшларда қонунчилик ташаббуси руҳи ортиши борасида алоҳида тўхталиб ўиди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори И.Тўхтасимов томонидан ёшларнинг ҳаётий муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ амалий таклифлар юзасидан фикрлар билдирди. Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларини спикерлардан жавобларни олишди.

  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+