Оила фаровонлигини таъминлашдаги муаммо ва ечимлар

11.10.2023, 12:17

Оила фаровонлигини таъминлашдаги муаммо ва ечимлар

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан вилоят “Оқила аёллар” ҳаракати ҳамкорлигида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ушбу мавзуда онлайн семинар ташкил этилди.

Партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Вилоят “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари Жамила Сайфиддинова сўзга чиқиб, оғир ҳаётий вазиятга тушган оилалар шароитини яхшилаш, уларга даволаш, дори воситалари билан таъминлаш, фарзандларини мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби ва хотин-қизлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини таъкидлаб ўтди.

Таъкидланганидек, вилоятдаги 1126 та маҳалла фаоллари томонидан  эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, аёлларнинг маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигини ошириш борасида ҳамкор ташкилотлар билан мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тарғиботлар натижасида вилоятда 8 ой ичида ажрим сони 3145 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 344 тага камайганлиги маърузачилар томонидан қайд этилди.

Тадбир якунида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилди ва амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Марҳабо Чулиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+