Олсангиз олтиндир ўгитларимиз
25.10.2023, 12:00
Фахрийлар – фахримиз. Ҳар гал шу иборага дуч келганимда, оммавий ахборот воситаларида кекса авлод вакиллари, тиниб-тинчимас меҳнат фахрийларининг ибратли ҳаёти ва фаолияти борасидаги кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар билан танишганимда қалбимда беихтиёр мамнунлик ва шукроналик ҳис-туйғулари қўпади.
Бой тажриба ва кўп йиллик иш амалиётига эга юртдошларимиз орасида ўз умрининг салмоқли қисмини O‘zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадларини ҳаётга изчил татбиқ этишга бағишлаган, маслакдошларига ўрнак бўларли даражадаги фаолияти билан беқиёс ҳисса қўшган фидойи инсонлар анчагина.
Яхшигина эсимда, O‘zLiDePнинг 2003 йилда ўтказилган таъсис съездида бухоролик партия масъуллари ва фаолларидан М. Зокиров, Ф. Аминов, Р. Раҳимова, Б. Жумаев, О. Қодиров, З. Жўраева сингарилар мен каби ўша унутилмас кунни, қурултойдан кейинги дастлабки долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни яхши эслайдилар.
Табиийки, биринчи сафдагиларга ҳеч қачон осон бўлмаган. Айтмоқчиманки, орадан маълум муддат ўтгач, аниқроғи, 2022-2023 йилларга келиб, O‘zLiDeP ва унинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Биргаликда биз кучмиз!”, “Мақсадимиз – бир!” сингари келажакка ёруғ бир умид билан қарашга ундайдиган ҳаётбахш шиорлар заминизда умргузаронлик қилувчи ҳар бирюртдошимиз қалбини жўш урдириб юборган, уларни қайси соҳа ва касбда ишлашидан қатъий назар фақат олға қадам ташлашга даъват этиб тургандек гўё. Шу жумладан, партия фаоллари ва фахрийларини ҳам.
Партия Бухоро вилояти кенгаши ҳузуридаги 14 нафар ёши улуғ инсонлардан иборат фахрийлар кенгаши аъзоларини ҳам бугунги кунда мамлакатимизда кенг қулоч ёзган “Бир нуроний – 10 ёшга масъул” тамойили асосида, айниқса, юртимизда умумхалқ ҳаракати сифатида давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларда фаол бўлиш ва ҳеч истисносиз жойларда олиб борилаётган партиявий тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам яқин маслаҳатгўй сифатида фаолият олиб боришга ундаб турибди. Ҳозирги ва кейинги истиқболли лойиҳаларда ҳам кексалик донишмандлигидан, панд-насиҳатлари-ю ўгитларидан самарали фойдаланган ҳолда келажагимиз ворисларини истиқлол ғояларига садоқатли этиб тарбиялаш, партиямизнинг навқирон вакилларига эса ўз фаолиятларида кўзланган натижаларга эришишлари учун уларга яқин кўмакчи бўлиб қолаверамиз.
Беҳбуд ЖУМАЕВ,
O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши ҳузуридаги
Фахрийлар кенгаши раиси,
“Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари соҳиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг