Аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
26.10.2023, 17:08
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ЎзЛиДеПнинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Унга мувофиқ, бир қатор партиявий лойиҳалар, назорат таҳлил тадбирлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан Ишчи гуруҳ вакиллари Фарғона вилоятида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг Аҳоли саломатлигини таъминлаш йўналишида белгиланган барча мақсадларнинг ижроси юзасидан ўрганишлар олиб боряпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мавлуда Ибрагимова Бувайда туманидаги кўп тармоқли оилавий поликлиника фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Шифокорлар ва аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг таклифлари ва фикрларини тинглади.
Халқ вакили ўрганишлари давомида мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечими бўйича туман мутасадди раҳбарларига кўрсатмалар берди.
Куннинг иккинчи ярмида Бувайда туманидаги “Урганжи” МФЙ аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Поликлиниканинг малакали шифокорлари томонидан оналар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган фуқароларга зарурий даволаниш борасида маслаҳатлар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг