Партия “Аёллар қаноти” лойиҳалари натижаларига тўхталиб ўтилди

27.10.2023, 16:45

Партия “Аёллар қаноти” лойиҳалари натижаларига тўхталиб ўтилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Абу Али Ибн Сино номидаги Жиззах тиббиёт техникумида фаолият олиб бораётган Бошланғич партия ташкилотида O‘zLiDeP ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Мазкур таълим муассасасида 95 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган қуйи бўғин фаолияти йўлга қўйилган. Тажрибали маслакдошимиз Гулзода Зуҳурова етакчилигидаги БПТ фаоллари партиянинг сиёсий тарғибот-ташвиқот тадбирларида алоҳида фаолликлари билан ажралиб туришади.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида бўлиб ўтган тадбир давомида қуйи бўғин аъзоларига депутатлар ва партия фаоллари томонидан 20 йил давомида амалга оширилган ишлар, жумладан “Аёллар қаноти” гуруҳи лойиҳаларининг самаралари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Айни кунларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсади, улардан кутилаётган натижалар, мазкур лойиҳаларни оммалаштиришда, қуйи бўғин аъзоларининг ўрни тўғрисида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Таъкидлаш лозимки, партиямиз ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан жойларда ташкил этилаётган тадбирларда O‘zLiDePнинг бошқа истиқболли лойиҳалари ҳам кенг тарғиб қилинмоқда, уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги фикр ва мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилмоқда.

Абдукарим Исахонов,

O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+