Депутатлар касб-ҳунар мактаби ёшлари билан мулоқотда бўлди

31.10.2023, 11:43

Депутатлар касб-ҳунар мактаби ёшлари билан мулоқотда бўлди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий соводхонлигини оширишга қаратилган қатор ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу каби кенг кўламли ислоҳотлар замирида авваламбор, ёш авлодни жамият ҳаётида сиёсий жиҳатдан фаол, ўз фикрини эркин ифода эта оладиган, ҳуқуқий маданияти юксак фуқаро сифатида тарбиялаш ва шу орқали фуқаролик жамиятини янада шакллантириш ва юксалтиришдан иборатдир.

O'zLiDeP Ўзбекистон туман Кенгаши томонидан "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида 1-касб ҳунар мактабида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Қўқон филиали Физика -математика фанлари доктори Фозилжон Мамадалиев, Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири ўринбосари Нафисахон Нишонова ва ёшлар иштирок этди.

Депутат томонидан O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб этилиб ёшларга тушунтирилди ва партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, партияга аъзо бўлиш тартиблари ва Президентимизнинг "Ўзбекистон -2030" стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида "ги Қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жорий йил тўққиз ойда қабул қилинган муҳим қонунларнинг мазмун - моҳияти ҳамда хозирда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Депутат билан ёшларнинг жонли мулоқоти давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди, баъзи таклифлар ва ташаббуслар ҳам илгари сурилди.

  • Кўрилди
    205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+