Хонқа туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси тўлиқ таъминланганми?

02.11.2023, 17:14

Хонқа туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси тўлиқ таъминланганми?

Хонқа туманидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси танқидий кўриб чиқилди. Бу борада масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботга кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 565 млрд.сўмни ташкил  қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 87 млрд.сўмга ўсди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш 1 трлн 887 млрд.сўмни ташкил қилиб, 256 млрд.сўм ортиқча маҳсулот етиштирилди. Шу билан бир қаторда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 341 млрд.сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 млрд.сўм қурилиш ишлари ортиқча бажарилганлиги маълум бўлди. Чакана савдо ҳажми 519 млрд.сўмни ташкил қилди ва ўтган йилга нисбатан 58 млрд.сўмга ўсганлиги кузатилди. Кўрсатилган хизматлар ҳажми 617 млрд.сўм бўлди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88 млрд.сўм ортиқча хизмат кўрсатилган.

Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган масалалардан энг долзарби бу ишсизликдир. Туманда жорий йил бошида рўйхатга олинган ишсизлар 7 минг 100 нафарни, бундан ташқари, жорий йилда меҳнат бозорига кириб келадиган 3 минг 700 нафар битирувчи ёшлар ҳамда 6 минг 200 нафар чет элдан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш ва норасмий банд бўлган 17 минг 986 нафар аҳолини расмий бандлигини таъминлаш бўйича жорий йил бошида дастур ишлаб чиқилган.

Ушбу дастур доирасида жорий йил якунига қадар туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида жами 34 минг 986 та янги иш ўринлари яратиш соҳалар кесимида белгиланган. Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 1 165 нафар иш ўрни яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик йўналишида 7 минг 908 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳада 19 минг 550 нафар ҳамда қурилиш ва коммунал соҳада 740 нафар иш ўринлари яратилишига эришилди.

Шунингдек, туман аҳолисини турар жойга бўлган талабини юқорилигини инобатга олиб Президентимиз ташаббуси билан туман марказига туташ бўлган ҳудуддан “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил қилиш учун 10 га экин ер майдони аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун ажратиб берилди. Ушбу “Янги Ўзбекистон” массивида 5 йил давомида 1 минг 80 та хонадондан иборат 46 та кўп-қаватли уйлар қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.  

Шундан 2021-2022 йиллар давомида туман ҳудудида жами 19 та 5 қаватли 500 та хонадонлар ўз эгаларига топширилди. Бу йил якунигача 17 та 5 қаватли 458 та хонадонлар қуриб фойдаланишга топширилади. Шундан, бугунги кунда 6 та 5 қаватли 198 та хонадонлар эгаларига топширилган.

Депутатлар туманда амалга оширилаётган ижтимоий иқтисодий ўзгаришларни жамоатчилик ва депутатлик  назорати орқали ўрганиш ва бу хусусида аҳолига маълумотлар бериб бориш, аниқланган камчиликларни ҳамкорликда бартараф қилиш борасида ўз таклифларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+