Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?

10.11.2023, 16:56

Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?

Маълумки, O'zLiDePнинг Бухоро вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан жойларда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга оширилаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилмоқда.

Ана шундан ўрганишлардан бири партия Ромитан туман Кенгаши ҳузуридаги ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилди.

Ўрганишлар давомида 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағларни мақсадли ишлатилиши, уларнинг ягона электрон платформаси орқали маблағларнинг ажратилиши, ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда, ажратилаётган маблағларни ваколатли банклар ва ҳудудлар кесимида тезкор қайта тақсимланиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган муаммо ва камчиликлар маҳаллий Кенгашдаги O'zLiDePдепутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилиб, тегишли масала халқ депутатлари туман Кенгашининг жорий йил 6 ноябрида ўтказилган навбатдаги сессияси кун тартибига киритилди.

Сессия йиғилишида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Очиловнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, туманни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, эҳтиёжманд аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишлар бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, жумладан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида жами 117, 0 млрд.сўм ажратиш режалаштирилган бўлиб, амалда Халқбанк, Агробанк ҳамда Микрокредитбанкнинг туман бўлимлари томонидан 90, 1 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1803 нафар хотин-қизларга 48,1 млрд.сўм ҳамда ёшларнинг 1129 нафарига 31, 2 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган.

Шу кунгача оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида туманда 3258 та янги иш ўринлари яратилган.

Сессия йиғилишида баъзи бир муаммоларни, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли (NPL) кредит қарздорликни белгиланган муддатларда қоплаш юзасидан аниқ амалий ишларни бажариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга маърузачи асослантирилган мисоллар орқали жавоб қайтарди.  

Сессия йиғилишида муҳокама этилган масалалар бўйича ҳам тегишли қарорлар қилинди.

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+