Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда

28.11.2023, 15:43

Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ташкил этилди. Унда вилоятда ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар таҳлил қилинди.

Депутатлик эшитувдан олдин халқ вакиллари Тупроққалъа, Шовот ва Қўшкўпир туманларида ерларни ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш борасида қилинаётган ишларни обдан ўргандилар. Ўрганишлар якунлари юзасидан вилоят Қишоқ хўжалиги бошқармаси масъулларининг ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Хоразм вилоятида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирларини амалга ошириш ҳисобидан 2023 йилда 1400 гектар, 2024 йилда 3200 гектар майдон қайта фойдаланишга киритилиши режалаштирилган.

Шундан 2023 йилда фойдаланишдан чиққан суғориладиган майдонлар хисобидан, Қўшкўпир туманида 250 гектар, Шовот туманида 150 гектар, яйлов майдонларини ўзлаштириш ҳисобидан Тупроққалъа туманида 1000 гектар майдон фойдаланишга киритилиши мақсад қилинган.

2024 йилда жами 3200 гектар майдон шундан; суғориладиган майдонлар хисобидан Боғот, Қўшкўпир, Урган, Хазорасп, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор туманларидан жами 1150 гектар, яйлов майдонларини ўзлаштириш ҳисобидан Тупроққалъа туманида 2050 гектар майдон қайта фойдаланишга киритилади.

Вилоятдаги коллектор бўйларида қўшимча 200 гектар шундан, кластерларда 150 гектар ва фермер хўжаликларда 50 гектар, сув хўжалик ташкилотларида 50 гектар қўшимча ер майдонлари ўзлаштирилган.

Йиллар давомида ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш, ер ости сув захираларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда ички ирригация тармоқларини реконструкция қилиш орқали сув йўқотилишини камайтириш бўйича қилинаётган ишлар хусусида ҳам соҳа мутахассислари маълумот бериб ўтишди.

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш орқали жорий йилда жами 40 153 гектар, шундан 3119 гектар пахта ва боғ майдонларида томчилатиб суғориш; 1323 гектар ғалла майдонларда ёмғирлатиб суғориш; 35 710 гектар майдонларда лазерли текислаш ишлари бажарилган. Бунинг натижасида 300 миллион куб метр сув тежалган ва 21 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланган.

Келгуси йилда бу ишлар давом эттирилиб, 6338 гектар пахта ва боғ майдонларида томчилатиб суғориш, 2000 гектар ғалла майдонларда ёмғирлатиб суғориш, 28 023 гектар майдонда лазерли текислаш ишлари олиб борилади.

Қишлоқ хўжалигида бу каби агротехник тадбирлар кўлами янада кенгайтирилаётгани, мавжуд имконият, билим, куч ҳамда воситалар ишга солининаётгани алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда халқ вакиллари кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакилининг ҳисоботи қониқарли деб топилди. Депутатлар муҳокама этилган масалалар юзасидан депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан доимий назорат ва таҳлил ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+