Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими таҳлил қилинди
01.12.2023, 14:22
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ишчи гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарори асосида Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур қарор ижроси бўйича Тошкент шаҳридаги марказ ўрганилди.
Марказда вояга етмаган болалар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан психолог хонаси, қум хона, ошхона, болалар яшаш жойи, ўйингоҳлар, ёзги ва қишки спорт мажмуалари фаолияти билан яқиндан танишилди.
Маълумот учун Марказ томонидан 48 соат ичида қаровсиз боланинг шахси аниқланади, унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омиллар тўлиқ ўрганилади, боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра ижобий хулосага келинса, бола ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг