Депутат хайрия тадбирларини Пискентдан бошлади

01.12.2023, 15:16

Депутат хайрия тадбирларини Пискентдан бошлади

3 декабрь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг қарорига биноан Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган сана.

Мазкур сана юртимизда ҳам кенг нишонланади ва бундан кўзланган асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган, имконияти чекланган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳар томонла қўллаб-қувватлаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳар йили ушбу сана доираисда мунтазам ташкиллаштирадиган хайрия тадбирларини Пискент туманидан бошлади.

Хайрия тадбирида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак, O’zLiDeP Пискент туман Кенгаши аппарат раҳбари Зайнаб Махмудова, “Инсон” маркази директори А.Асқаров ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар иштирок этишди.

Тадбир ташкилотчиси ва ташаббускори бўлган депутат дастлаб, туманда истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Ким Станислав хонадонида бўлиб, оғир хасталик туфайли тўшакка михланган бемор ҳолидан хабар олишди. Унга далда берувчи, ҳаётга ундовчи тилаклар айтиб, унга ҳаракатланишида зарур бўлган ногиронлик аравачаси хадя этилди.

Шундан сўнг туман марказидаги шинам гўшада “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва ҳомийлар билан биргаликда ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этган депутат Виктор Пак тадбирга жамланган имконияти чекланган фуқароларга ҳаётий ва тиббий эҳтиёжлари учун керакли бўлган махсус ногиронлик аравачаси, кўзи ожизларга хасса, таянч ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлганларга юриш мосламалари, реанимацион тувак ҳамда бошқа турдаги зарурий анжомларни улашди.

Тадбир сўнггида бугунги тинч ва осойишта ҳаётга шукроналик билан юртимизнинг фаровон келажаги учун дуога қўл очилди.

Давронбек Камолиддинов,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    196
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+