Хоразмлик ёш инноваторлар ва технологлар билан учрашув ташкил қилинди

13.12.2023, 17:03

Хоразмлик ёш инноваторлар ва технологлар билан учрашув ташкил қилинди

Ҳар қандай инновацион ишланма ортида узоқ муддатли изланиш, меҳнат ётади. Мамлакат тараққиёти ҳам бевосита ана шу интеллектуал кенгликка боғлиқ.

Шу боис дастурий таъминот ва телекомуникация соҳасида етакчи хорижий компаниялар билан алоқа ўрнатиш, иқтидорли ёшларни имконияти чексиз бўлган ушбу соҳага жалб қилиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаб бўлими ташаббуси билан Урганч шаҳридаги “Дата” таълим станциясида учрашув ташкил қилинди.

Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг инновацион ғоя, ихтиро ва дастурий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти. Иқтисодий-ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили саналган инновацион технологияларга қизиқишни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли бугун ёш олимлар сафи кенгаймоқда. 

Замонавий ахборот технологияларини ўзлаштириш учун барча шарт-шароитлар яратилган мазкур марказда ёш инноваторлар тенгдошларига келажак касблари ҳақида тушинтиришлар бердилар ва уларга ўзлари яратган инновация маҳсулотлари, робототехника ҳамда электроника соҳаларидаги ишлари билан таништирдилар.

Бу каби тадбирлар ахборот технологиялари тобора ривожланиб бораётган даврда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва инновацион ғоялар асосида лойиҳалар ишлаб чиқаётган, замонавий билимларга эга ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидори ҳамда салоҳиятини тўғри йўналтиришга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+