Ушбу йилда партиямиз ёшлар билан ишлаш йўналишида талай янги ғоя ва лойиҳаларни амалга оширади

04.01.2024, 16:08

Ушбу йилда партиямиз ёшлар билан ишлаш йўналишида талай янги ғоя ва лойиҳаларни амалга оширади

Президентимиз томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилингани O‘zLiDeP аъзолари, фаолларини ғоят қувонтирди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича  тадрижий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Партиямиз ҳам мазкур сиёсатга ҳамоҳанг иш олиб боряпти. O‘zLiDeP дастурий мақсадларини қўллаб-қувватловчи 1 млн 300 мингдан зиёд аъзонинг 60 фоизини ёшлар,  навқирон тадбиркорлар ташкил қилиши  ҳам сиёсий кучнинг  ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячисига айланганидан далолат беради.

Тарихий тажрибадан маълумки, мамлакатнинг ривожи ва фаровонлиги, энг аввало, унда истиқомат қилаётган ёшларни тўғри тарбиялаш ва улар учун зарур шарт-шароитлар яратилишига боғлиқ. Халқаро ҳамжамият ёшлар салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқаришга кўмаклашиш орқали мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, турли соҳалар тараққиётининг янги босқичига эришиш мумкинлигини таъкидлаяпти.

Президентимиз 2017 йили БМТ Бош Ассамблеясида ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенция қабул қилиш ташаббусини илгари суриш орқали давлатларни ёшлар тақдири ва келажаги борасида масъулиятни ўз зиммаларига олишга чақиргандилар. 2024 йилга берилган номни мазкур ташаббуснинг давоми, узвий боғлиқлик сифатида қабул қилиш мумкин.

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да партиямиз ёшлар билан ишлаш борасида  бир қанча ташаббусларни илгари суради.

Биринчи. Партиянинг дастурий мақсадларида айнан ёшлар сиёсати бўйича партиянинг позицияси тўлиқ белгилаб берилган бўлиб, бу борадаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

Иккинчи. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларни бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, интеллектуал салоҳиятини рўйёбга чиқариш бўйича белгиланган мақсадлар ижросини таъминлашга қаратилган партиявий тадбирларни уюшқоқлик билан мунтазам ташкил этилади.

Учинчи. Партиянинг “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини янада ошириш, мазкур тузилмаларга юртимиздаги фаол, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган ёшларни жалб этиш ҳамда ёшларни ушбу кенгаш фаолияти билан яқиндан таништириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланади.

Тўртинчи. Партия тадбиркорликдаги ёшлар улушини ошириш тарафдори. Шундан келиб чиққан ҳолда  “Ёш тадбиркорлар лигаси” мулоқот платформаси ташкил этилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, ушбу йилга берилган ном  ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган амалий ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, партиянинг дастурий мақсадларига тўла мос келади.

 Абдулло АСЛОНОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши
Ижроия қўмитаси раисининг
 ёшлар масалалари бўйича  ўринбосари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+