Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди

17.01.2024, 17:12

Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Президентимиз раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар белгилаб олинди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, бу йил мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.  Яқин-яқингача кўпчиликка қўл етмас орзудек кўринган бу марра, бугун сўнгги йилларда амалга оширилаётган улкан саъй-ҳаракатлар натижасида реал воқеликка айланиш арафасида.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун “2024 йил – таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили” бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш, молиявий интизом, солиқлар тушумини ўз вақтида таъминлаш, корхоналар харажати асоссиз ўсишининг олдини олиш, божхона, бюджет тушуми учун яна катта захиралар яратиш, яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш, бу ишларни мувофиқлаштириш ва кучайтириш, бюджет харажатларининг самарадорлиги, аҳолини камбағилликдан чиқариш ва бандлигини таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилиниб, танқидий-таҳлил қилинди, амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Қўшма мажлисда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур вазифалар партия ва унинг фракцияси олдига ҳам катта масъулият юклаши айтиб ўтилди. Шунингдек, жойларда партия ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш, тарғибот-тушунтириш ишларида фаоллик кўрсатиш  муҳимлиги таъкидланди. Партиянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиладиган бўлди.

 

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+