Тажрибали тадбиркорлар навоийлик ёшларга бизнесда эришган ютуқлари билан ўртоқлашди

25.01.2024, 14:27

Тажрибали тадбиркорлар навоийлик ёшларга бизнесда эришган ютуқлари билан ўртоқлашди

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ҳамкор ташкилотлар иштирокида  Навоий давлат педагогика институтида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида тадбиркор ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати А.Тўлегенова, O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзов, “Чадос-2019” МЧЖ раҳбари Л.Ҳусанова, туман-шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда институт талаба ёшлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлегенова,  аввло, мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар бизнес вакиллари, шу жумладан ёш тадбиркорлар учун ҳуқуқий асос бўлаётганини, бир қатор янги имкониятларни тақдим этаётганини такидлади.

Ёшлар билан ишлаш, уларнинг интилиш ва қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган учрашувда вилоятимизнинг йирик тадбиркор, ҳунармандлари ва ёшлар ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув давомида хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, уларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка фаол жалб этиш, муносиб иш топишларига кўмаклашиш борасида керакли тавсиялар бериб ўтилди.

“Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишлари учун барча шароитлар яратилиб берилган. Жумладан,  “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” томонидан бепул ўқув курслари ташкил этилган. Шу ўқув курсларида ўқиб, бериладиган паст фоизли кредитлар ва субсидиялардан унумли фойдаланган ҳолда ўзлари қизиққан тадбиркорлик соҳасини бошлашлари мумкин”, - деди ёш тадбиркор Маҳлиё Раҳмонова.

Мазкур учрашувда тажрибали тадбиркорлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка фаол жалб қилиш учун мастер класслар ўтаб берилди.

Юқори натижаларга эришган тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси доирасида ёшлар ва хотин-қизларга мотивация бериш тизими йўлга қўйилди.

Тадбирда талаба ёшлар томонидан берилган қизиқарли саволлар ва уларнинг жавоблари билан юқори кайфиятда ўтди.

  • Кўрилди
    146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+