Партия ишчи гуруҳи: Бувайда туманидаги тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди

26.01.2024, 11:47

Партия ишчи гуруҳи: Бувайда туманидаги тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ЎзЛиДеПнинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Унга мувофиқ, бир қатор партиявий лойиҳалар, назорат таҳлил тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Ишчи гуруҳ вакиллари Фарғона вилоятида бўлиб, болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ибрагимова учрашувлари давомида Бувайда туманидаги 21-оилавий поликлиникада бўлиб, болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, оналар ва болалар ўлимини кескин қисқартириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жойлардаги мавжуд муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    185
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+