Учқўрғонлик ёшлардан умидимиз катта

01.02.2024, 12:23

Учқўрғонлик ёшлардан умидимиз катта

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган. Улар учун ҳар томонлама шароитлар  яратилган. Бунинг оддий исботи янги йилимизнинг номланишида ҳам ўз аксини топганида.

Биргина мисол, ўтган йилда ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит маблағи ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди.  3 минг гектар экин майдонини ажратиб бериш эвазига 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди. 32 мингдан зиёд йигит-қизларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.

Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинди. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уч тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши белгилаб қўйилди.

Партия Наманган вилоят кенгаши ҳузуридаги волонтёрлар клубида ҳам мингга яқин ёш турли тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Қатор лойиҳалар тақдимотлари ва  турли  тадбирларимиз туфайли сафимиз кундан кунга кенгайиб бормоқда. “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да учқўрғонлик ёшлардан янги-янги ташаббус, таклифлар кутяпмиз.

Аҳмаджон МУХТОРЖОНОВ,

O‘zLiDeP Учқўрғон туман кенгаши раисининг

ёшлар масалалари бўйича  ўринбосари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+