73 нафар аъзоси бўлган БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди

24.02.2024, 12:50

73 нафар аъзоси бўлган БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди

O'zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши таркибида 12794 нафар аъзоларни ўз ичига олган 109 та бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларда уюшқоқлик билан ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай йиғилишлардан бири 73 нафар партия аъзоларини бирлаштирган “Микрокредитбанк” Навоий вилоят филиали ҳузуридаги партия қуйи бўғинда ҳам ўтказилди.

Қуйи бўғиннинг 2023 йил фаолияти тўғрисида БПТ раиси Ҳосилов Жахонгирнинг ахбороти тингланди. Йиғилишда сўзга чиққан партия аъзолари ўтган давр мобайнида эришилган натижалар, жумладан, йил давомида 12 нафар янги аъзолар қабул қилинганлиги, депутатлар билан ҳамкорликда 8 нафар қуйи бўғин вакилининг мурожаати ҳал этилганлигини такидладилар. Шу  билан бирга йўл қўйилган камчиликлар хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Хусусан, партия сафларини ўстириш, электорат вакиллари муаммоларини ижобий ҳал этишда баъзи маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда узилишлар мавжудлиги, бу эса мурожаатларнинг ечимини топишига тўсқинлик қилаётганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида “Ўзбекистон 2030” страдегисида белгилаб берилган устивор вазифалар ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    202
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+