БПТлар фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилмоқда
24.02.2024, 13:46
O’zLiDeP Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги қуйи бўғинларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.
O’zLiDeP Нарпай туманидаги Тиббиёт бирлашмаси, Пайариқ туманидаги Гўзал МФЙ, Оқдарё туманидаги Ахборот кутубхона маркази, Пастдарғом туманидаги Оқолтин МФЙ қошидаги партия бошланғич ташкилотиларининг 2023 йил давомида олиб борилган ишлари танқидий- таҳлилий кўриб чиқилди.
Жорий йил ҳисобот-сайлов йиғилишларида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, 2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилидаги давлат дастури ижроси юзасидан устувор вазифалар белгиланди. Маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари ва БПТларнинг аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишларда қуйи бўғинларнинг 2024 йил иш-режаси тасдиқланди ва партия қуйи бўғини етакчилари сайлаб олиниб, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва уларни амалга ошириш юзасидан услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Камола Ахмеджанова,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
масъул ходими
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг