Қуйи бўғинлар фаолияти танқидий кўриб чиқилмоқда

28.02.2024, 11:13

Қуйи бўғинлар фаолияти танқидий кўриб чиқилмоқда

Шу кунларда партия ҳудудий кенгашлар таркибидаги бошланғич партия ташкилотларнинг ҳисобо-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, “Ўзтемирйўловчи” АЖ қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Бошланғич партия ташкилоти томонидан ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилинди. Ушбу ташкилот ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорларни муаммоли масалаларига ечим топиш, ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ўрганиб ҳал этиш, уларни бандлигини таъминлаш, ёлғиз яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, партия аъзоларини кўпайтиришда фаоллик кўрсатди.

Шунингдек, Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди. Бошланғич партия ташкилотининг 2024 йил учун иш режаси тасдиқланди ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2024 йилдаги устувор вазифалари белгиланиб олинди.

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    226
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+