БПТ депутатга кўмакчи

06.03.2024, 12:46

БПТ депутатга кўмакчи

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда ҳудудий партия ташкилотлари таркибидаги Бошланғич партия ташкилотларида, муҳим сиёсий жараён – ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

5169 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 65 та БПТ фаолият олиб бораётган O'zLiDeP Нурота туман Кенгашида ҳам бу сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрилди.

Диққатга сазовор томони, аксарият ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтаётгани билан алоҳида ажралиб турибди. Қуйи бўғин фаоллари нафақат етакчилар ҳисоботига, балки 2024 йил иш–режасига ҳам жиддий ёндашмоқдалар. Ўринли таклиф ва мулоҳазалар билдирилоқда.

Нурота туман "Янгиҳаёт" МФЙ ҳудудида ташкил этилган ва Ҳ.Жуманов етакчилик қилаётган қуйи бўғинда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам айнан танқидий-таҳлилий руҳда ўтгани билан ажралиб турди. Йиғилишда партия туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда электорат вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мазкур БПТ 38 нафар аъзоларни ўз сафига бирлаштирган. Ҳисобот даврида пардиядошларимиз барча ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этдилар. Шунингдек, ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудда  аҳолини қийнаётган бир қатор муаммоларга ечим топишда депутатларга яқиндан кўмакдош бўлдилар. БПТ етакчиси ўз ҳисоботида бу мисолларга батафсил тўхталиб ўтди. Мисол учун, маслакдошларимиз томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи 12 та кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилишда ва шу билан бирга 20 нафар ёшларнинг тумандаги кўзга кўринган тадбиркорларга бириктириш орқали уларнинг бандилигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Йил давомида аҳоли томонидан қилинган 51 мурожаатнинг 43 таси ижобий ҳал этилган бўлса, қолганлари назоратга олинган.

Нуроталиклик партиядошларимиз ўз етакчиларининг ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва уни яна қайта БПТ раислигига сайладилар. Йиғилиш давомида фаол фаол БПТ аъзолари партия туман Кенгашининг эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.

А.Узоқов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш

мутбуот котиби

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+