Ғалвир сувдан кўтарилганда...

22.03.2024, 12:14

Ғалвир сувдан кўтарилганда...

 O’zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 8896 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 108 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда.  

 Айни кунларда ушбу қуйи бўғинларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўзига хос сарҳисоб вазифасини ўташи билан бирга, келгуси истиқболли режаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъбир жоиз бўлса, “Ғалвир сувдан кўтарилган” ушбу кезларда қуйи бўғин аъзолари ҳисобот даврида амалга оширилган ишларни танқидий таҳлил қилиш имконига эга бўлмоқдалар.

 Тумандаги “Учтепа” маҳалла фуқаролар ҳудудида ташкил этилган  бошланғич партия ташкилотига тажрибали маслакдошимиз Алишер Шодмонқулов  етакчилик қилиб келмоқда.  

Қуйи бўғин аъзолари ўтган йили мамлакатимизда бўлиб ўтган сиёсий жараёнларда алоҳида фаоллик кўрсатдилар.  Шунингдек,  улар маҳалладаги  ободончилик, бунёдкорлик борасида олиб борилаётган жараёнлардаги  муаммоли масалаларга партиявий воситалар билан ечим топишга,  ҳудудда томорқачиликни, тадбиркорликни ривожлантиришга   муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Қуйи бўғин етакчиси амалга оширилган ишлар тўғрисида партиядошларига ҳисобот берар экан, жорий йилда белгиланган иш режалари га ҳам батафсил тўхталиб ўтди.  Қуйи бўғин аъзоларининг фаоллиги, сиёсий етуклиги муҳокамалар чоғида яна бир бор кўзга ташланди. Улар томонидан кўплаб асосли  таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Улар умумлаштирилиб, белгиланган режалар  янада бойитиладиган бўлди.   

Йиғилишда   БПТ раиси  ҳисоботини қониқарли,  деб топган қуйи бўғин аъзолари   унинг ўзини етакчиликка  қайта сайлашди.

Ғанишер Авалбоев,

O’zLiDeP Шароф Рашидов туман бўлими раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+